Янгиликлар
calendar 23.11.2026 | 17:03
view 2
ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ ТАШКИЛОТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

➡️Бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондида АҚШнинг Тҳе Чурч оф Жесус Чрист оф Латтер-дай Саинтс халқаро гуманитар ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

➡️Учрашувда Марат Садиков ва Барно Абдусаматова иштирок этиб, болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшма хайрия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

➡️Музокаралар давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ё‘лга қўйиш, болаларга манзилли ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

➡️Томонлар келгусида амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва болалар манфаатларига хизмат қиладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олдилар.