Эндиликда Сиз хайрия маблағларингизни “CLICK” ва "PAYME" иловалари орқали юборишингиз мумкин. Тўловлар хизматига кириб, Фонднинг номини топасиз, исмингиз ва телефон рақамингизни киритасиз ҳамда пул маблағингизни осон юборасиз.
Бу маблағлар ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бор болаларни даволаш, тиббий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дори-дармонлар сотиб олиш, мураккаб операцияларни ўтказиш ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш каби мақсадлар учун ишлатилади.
Сиз бу муравватингиз билан наинки бир оила дилбандларига, балки нажоткор кўзларга қувонч ва ишонч бахшида этган бўласиз! Хайрия ишларида фаол қатнашинг!!!