Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 16:35
view 566
Хитойнинг Марказий Жанубий архитектура лойиҳа институти (CСАДИ) билан англашув меморандуми имзоланди

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбарияти билан Хитойнинг Марказий Жанубий архитектура лойиҳа институти (CСАДИ) ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Таъкидландики, томонлар икки томонлама алоқаларни ўрнатиш орқали Болаларни қўллаб-қувватлаш фондининг Ўзбекистон-Хитой муносабатларидаги қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш, масофавий тиббиётни ривожлантириш, шифокорларни Хитойда малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, кўп тармоқли клиникаларни қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, таълим муассасалари, реабилитатсия марказлари мажмуаларини қуриш каби масалаларда фикр алмашилди.

Хитойнинг мазкур институти мураккаб эпидемия даврида ҳам тиббиёт ривожи учун муносиб ҳисса қўшди. Институтнинг турли дизайн ва ихчамликни ўзида ифода этувчи лойиҳалари оғир шароитдаги беморларни даволашда ўз натижасини берган.

Бу меморандум доирасида бир қатор лойиҳалар, жумладан, тиббиёт, таълим ва ижтимоий ҳимоя ё‘налишидаги вазифаларга кўпроқ эътибор қаратилади.