Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 12:28
view 393
Хоразмда Фонд томонидан “Болаларга табассум” акцияси бўлиб ўтмоқда

🩺Айни пайтда Хоразм вилоятида Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Болаларга табассум” ижтимоий акцияси давом этмоқда.

Жамғарма томонидан ташкил этилган мазкур тадбир доирасида лаб ва танглай ёриқлари нуқсони бўлган болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, операция амалиётлари бажарилади ва бепул дори-дармон воситалари билан таъминланади. Куннинг  биринчи ярмида 100 дан ортиқ бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Пойтахтдан жалб этилган шифокорлар хулосаси билан 30 нафар бола шу ернинг ўзида операция қилинадиган бўлди. Акция доирасидаги барча харажатлар Болалар фонди томонидан қоплаб берилади.

🗓Тадбир 10 сентябрга қадар давом этади.