Янгиликлар
Хоразмда “Соғлом келажак” аксияси: пластик ва умумий жарроҳлик ё‘налишида тиббий кўриклар
➡️Хоразм вилоятида ўтказилган “Соғлом келажак” аксияси доирасида Туркиядан келган мутахассислар иштирокида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Айниқса, пластик жарроҳлик ва умумий жарроҳлик ё‘налишларига алоҳида э’тибор қаратилди.
➡️Шифокорлар томонидан турли туғма ва орттирилган нуқсонлар, жарроҳлик аралашувини талаб қилувчи касалликлар аниқланиб, беморларга зарур тавсиялар берилди. Айрим ҳолатларда операцияларни режалаштириш бўйича ҳам амалий кўрсатмалар берилди.
➡️Мазкур аксия Факт 24 дастури орқали кенг ёритилиб, унда мутахассислар фаолияти ва аҳолининг фикрлари намойиш этилди.