Янгиликлар
ХОРАЗМДАГИ ХАЙРИЯ ТИББИЙ АКСИЯСИНИНГ ИККИНЧИ КУН ФОТОСУРАТЛАРИ
➡️Хоразм вилоятида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тиббий аксияси доирасида мураккаб жарроҳлик амалиётлари давом этмоқда.
➡️Туркиялик малакали мутахассислар иштирокида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул операциялар ўтказилмоқда. Мазкур аксия давомида 50 нафар бемор болада мураккаб жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш режалаштирилган.
➡️Енг муҳими, бу ташаббус орқали олис ҳудудларда яшовчи, даволаниш имконияти чекланган болажонларга соғлом ҳаёт сари янги умид улашилмоқда. Хайрия тиббий аксияси 22-майга қадар давом этади.