Янгиликлар
calendar 19.09.2024 | 12:18
view 574
“Хрустал болалар” лойиҳаси доирасида 50 нафар бемор болада бепул жарроҳлик амалиёти бажарилади

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Республика ортопедия маркази билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк маротаба Номукаммал остеогенез ташхисли болаларни даволаш мақсадида “Хрустал болалар” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа давомида республика бўйлаб бемор болалар рўйхати шакллантирилди ва Ўзбекистонга илк бор “Fassier Duval” телескопик тузилмалар ҳамда фиксаторларни жарроҳлик йўли билан ўрнатиш учун махсус жарроҳлик асбоблари олиб келиниб, чет эл мутахассислари жалб этилди.