➡️Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод Жалоир қишлоғида яшовчи фуқаро Кулманова Гулмиранинг 2017-йилда туғилган фарзанди Султонбеков Бунёдбекга “Туғма буйрак усти бези пўстлоғи дисфунктсияси. Вирил шакли (Е25.0) — фермент етишмовчилиги билан боғлиқ туғма адреногенитал бузилиш” ташхиси асосида амалий ёрдам кўрсатилди.
➡️Янги йил муносабати билан ушбу оилага:
• 6 дона Диферелин дори воситаси,
• қишки ва баҳорги мавсум учун 2 дона оёқ кийим,
• 600 000 сўм миқдорида моддий ёрдам пули топширилди.
➡️Бу эзгу ёрдам онанинг кўз ёшларига сабаб бўлди — бу ёшлар дарддан эмас, меҳр ва э’тибордан туғилган ёшлар эди. Ҳеч бир она бундай синовларга дуч келмасин, ҳеч ким дард кўрмасин. Онанинг чексиз қувончи, фарзандига бўлган умиди барчамизни чуқур та’сирлантирди.
➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди жамоаси ушбу оилага бундан буён ҳам доимий равишда ёрдам кўрсатиб боришини билдиради. Меҳр, саховат ва инсонийлик ё‘ли ҳеч қачон тўхтамасин.