Янгиликлар
calendar 09.03.2026 | 11:19
view 351
Янги йил қувончи меҳрибонлик уйида

➡️Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди жамоаси Тошкент шаҳрида жойлашган Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Ташриф давомида фонд вакиллари тарбияланувчи болажонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг кайфияти ва эҳтиёжлари билан яқиндан танишдилар.

➡️Янги йил байрами муносабати билан болаларга эсдалик совғалари топширилиб, байрамона муҳит ва самимий табассумлар улашилди. Ушбу ташриф болажонларга қувонч ва илиқ кайфият бағишлаб, уларнинг янги йилни янада кўтаринки руҳда кутиб олишларига сабаб бўлди.

➡️Фонд жамоаси келгусида ҳам болаларнинг бахтли келажаги ё‘лида эзгу ташаббусларни давом эттиришини та’кидлади.