Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Хошимов Шахзоджон 18 ёшда. У 3-гуруҳ ногирони сифатида доимий рўйхатда туради.
Шахзоджон болаликдан компьютер технологияларига қизиқиб келади, дастурлар яратиш ва дизайнерлик соҳаси унга бегона эмас. Тумандаги “Мономарказ”да касб-ҳунарга ўқитилиб, унга ўзини-ўзи банд қилиши учун зарур бўлган компьютер техникаси тўплами билан таъминланди.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б.Абдусаматова, “Мустақиллик” МФЙ раиси А.Каратаевлар Шахзоджоннинг келгуси ишларига улкан зафарлар тиладилар.
Акция давом этмоқда.