Янгиликлар
calendar 12.09.2026 | 10:01
view 78
Йиғилишнинг энг та’сирли лаҳзаларидан бири — Туркияда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиб, Ватанга қайтган болаларнинг натижалари акс этган тақдимот бўлди.

Кеча оғриқ билан курашган, ота-онаси эса ҳар куни биргина яхши хабарни кутган болаларнинг бугун соғайиш сари қадам ташлаётганини кўриш — амалга оширилаётган эзгу ишларнинг энг катта натижасидир.

➡️Васийлик кенгаши а’золари операциядан қайтган болаларнинг саломатлигини мунтазам кузатиб бориш, реабилитатсия жараёнини ўрганиш, зарур ҳолларда уларга қўшимча тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлигини алоҳида та’кидладилар.

➡️Йиғилиш давомида а’золар ўртасида савол-жавоблар ва фикр алмашувлар бўлиб ўтди. Ҳар бир боланинг ҳолатига индивидуал ёндашиш, даволанишдан кейинги натижаларни назорат қилиш ва ёрдамга муҳтож оилаларни ёлғиз қолдирмаслик бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

➡️Чунки бу ерда гап шунчаки рақамлар ҳақида эмас.
Бу — 25 та болалик, 25 та тақдир ва фарзандининг соғайишини кутаётган 25 оиланинг умиди ҳақида.

🥞Ҳар бир соғайган бола — Фонд фаолиятининг энг катта натижаси. Ҳар бир боланинг табассуми эса қилинаётган эзгу ишларнинг энг қадрли мукофотидир.