Ушбу масалаларда нафақат давлат миқёсида, балки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам фаол иштироки муҳим. Бунда таълим ва тарбиянинг инклюзивлигини таъминлаш, ўқитиш услубини инновацион талабларга мослигини ошириш бўйича ҳам бир қатор масалалар кун тартибидан ўрин олди.
Анжуман доирасида “Ёшлар” ва “Фуқаролик жамияти ташкилотлари” мавзусида панел муҳокамалар ҳам ўтказилди.
Жумладан, форум ишига Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори М.Садиков ҳамда директор ўринбосари Б.Абдусаматова ҳам қатнашиб, ўз таклифлари билан ўртоқлашишди.