Янгиликлар
calendar 17.09.2024 | 11:27
view 417
ЖАЖЖИ ШУКРОНА ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТДИ

Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди молиявий кўмаги билан Навоий вилояти, Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Мафтуна Очилованинг 2023 йилда туғилган фарзанди  Шукрона Алимжонова “Ўт ё‘ллари атрезияси. Портал гипертензия. Ситопения” ташхиси асосида Туркиянинг “Медиcал Парк” шифохонасида операция қилинган эди. 

Операция муваффақиятли ўтди ва улар куни кеча Ўзбекистонга қайтиб келишди. Шу муносабат билан, жажжи қизалоқнинг ота-онаси Президентимизга, қолаверса Жамоат фонди ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

Ўзбекистонга қайтган Шукрона тўлиқ саломатлигини тиклагунча доимий равишда шифокорлар назоратида бўлиб туради.