Айни пайтда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида болалар онкологиясига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Тадбир «University Medical Center» томонидан ташкил этилган.
🇺🇿 Ўзбекистон номидан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова ҳам қатнашиб, секцияларда Ўзбекистонда болалар онкологиясини олдини олишда жамоат ташкилотларининг ўрни ва уларнинг амалий ёрдами мавзусида ўз маърузалари билан қатнашди.
➡️Конференция доирасида қатор муҳим мавзулар: болаларда микро РНК тадқиқотлари, паллиатив ёрдамни ташкил этиш, юқори дозали ХТ ортидан асоратлар давоси, сепсис ва септик шок, нейробластомада иммунотерапия, трансплантат реакциясида замонавий даволаш усуллари муҳокама этилди.
✨ Мазкур халқаро майдон экспертлар, шифокорлар ва олимлар учун тажриба алмашиш, замонавий инновациялар билан танишиш ва болалар ҳаётини асраб қолишда янги имкониятлар яратиб бермоқда.