Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 13:41
view 612
ДИЁРБЕКДА ИЛИК КЎЧИРИШ АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ. У ҲОЗИР ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТИБ КЕЛДИ

2007 йилда туғилган Диёрбек Аббосовнинг ота-онаси фарзандига қўйилган "Орттирилган апластик камқонликнинг оғир тури" ташҳиси билан даволанишга муҳтож ҳолда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига мурожаат қилган эди. Фонднинг маҳаллий ва хорижлик шифокорлар билан олиб борган консилиумларидан сўнг, бемор Туркиянинг "Аджибадем" клиникасида даволаниш учун юборилди. Унга илик кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли якунланди.

Диёрбекнинг ҳозирги аҳволи анча яхши. Ижобий томонга ўзгаришлар бор. Фонд томонидан ҳам, қолаверса Туркиялик шифокорлар ҳам ҳар бир беморни жуда синчковлик билан назорат қилиб борилмоқда.

Ушбу мураккаб операция Фонднинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган биринчи ва охирги амалиётлар эмас. Шу кунга қадар 20 нафар бола хорижнинг нуфузли клиникаларда даволаниб, саломатлигини тиклаб қайтди.

Диёрбек ва унинг ота-онаси бугун Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига ташриф буюриб, аввало Президентимизга ва Фонд томонидан барча харажатлар қоплаб берилганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.