Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 21:58
view 658
ФОНД ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАР ГЕМАТОЛОГИ ВА БЎЛИМ БОШЛИҒИ ТУРКИЯНИНГ АДЖИБАДЕМ КЛИНИКАСИГА ЮБОРИЛДИ

Айни пайтда Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б.Абдусаматова бошчилигида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази бош шифокори, болалар гематологи С. Ибрагимова, шунингдек ушбу марказнинг 1-онкогематология бўлими бошлиғи Н. Бабахановалар Туркиянинг "Аджибадем" клиникасида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор,  Туркиянинг “Аджибадем” клиникасида 4 нафар бемор болажонлар илик кўчириш амалиётини бошидан ўтказмоқдалар. Фонд томонидан барча харажатлар тўлиқ қопланган бўлиб, уларнинг тиббий аҳволи қониқарли даражада. 

🩺Ўзбек шифокорлари ушбу клиникадаги шарт-шароитлар билан танишиш баробарида  ҳозирда даволанаётган болаларни кейинги босқичда даволаш юзасидан туркиялик ҳамкасблари билан фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашдилар.

✍️Келгусида Ўзбекистонда ҳам ушбу мураккаб амалиётни ўтказиш бўйича тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.