🔬Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг юқори малакали мутахассислари томонидан куннинг биринчи ярмида 150 нафар бемор бола тиббий текширувдан ўтказилиб, уларга зарур маслаҳатлар берилди.
– Оғир хасталиги бор, кечиктириб бўлмайдиган бемор болаларни маҳаллий ёки хориж клиникаларида имтиёзли даволаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилади. Барча маблағлар Жамоат фондининг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, – Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова.