Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 10:56
view 1050
МОСКВАДА МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ИИ ОРФАН КАСАЛЛИКЛАРИ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 26-27-июн кунлари Москва шаҳрида МДҲ мамлакатларининг ИИ Орфан касалликлари форуми бўлиб ўтди.

🟢Форум орфан касалликларини даволаш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, ушбу тоифадаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори воситалари билан таъминлашни ташкил этиш бўйича тажриба алмашишга қаратилган.

🟢Форумда МДҲ мамлакатлари Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари, Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россиядан етакчи экспертлар, илмий ташкилотлар ва халқаро ҳамжамиятлар иштирок этди.

Форумда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко иштирок этиб, ташкилотчилар ва иштирокчиларни самимий қутлади. Вазир таъкидладики, дунёда 300 миллиондан ортиқ одам бугун ноёб касалликлар билан яшайди. 2025-йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси орфан касалликларини соғлиқни сақлашнинг халқаро устувор ёналиши сифатида расман тан олган биринчи резолютсияни қабул қилган. Ушбу ҳужжат ноёб касалликларга қарши курашда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар эшигини очади.

🟢Ушбу форумда Ўзбекистон номидан Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори Марат Садиков ҳам иштирок этиб, ушбу касалликларга қарши курашда глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини ва бу борада Фонд томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда ютуқлари ҳақида гапирди. Эътиборли жиҳати, Фонд орфан касалликларига чалинган бемор болаларга “Глуразим” дори воситасини хайрия сифатида бепул етқазиб бермоқда. Бу каби тадбирлар доимий равишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланиб, махсус дастурлар асосида амалга оширилаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.