Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 12:47
view 412
МУРАККАБ АМАЛИЁТНИНГ НАТИЖАСИ

Бемор Диана 13 ёшда. Унга "Проксимал орқа мия мушаклари атрофияси, 5-босқич, оғир даражаси" ташхиси қўйилган.

Боланинг мазкур ҳолати тиббиётда оғир баҳоланиб, шошилинч амалиёт зарурлигини кўрсатди. Аммо мазкур операция анча қиммат ҳисобланиб, бунга оиланинг бюджети ва имкони етмас эди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фондига қилинган мурожаат натижасиз қолмади. Диана шошилинч тарзда Туркиянинг нуфузли клиникасида операция қилинди.

Суратда кўрганингиздек, боланинг аҳволида катта ўзгариш бор. Энди у ҳам тенгдошлари қатори қоматини тик тутиб, юриш бахтига эришди.

Барча маблағлар Жамоат фонди томонидан тўлиқ қоплаб берилди.