Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 13:40
view 491
🎁НАЗИРЖОН ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ!!!

✔️Хабарингиз бор, Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ҳозирда Туркиянинг "Аджибадем" клиникасида бир нечта бемор болалар илик кўчириш амалиётини ўтказмоқда.

Бугун ушбу болалардан бир нафари Назиржон Махмудов қарийб 5 ой давомида сабр билан ушбу дардни енгиб, илик кўчириш амалиётини муваффақиятли ўтказиб, Ўзбекистонга қайтди.

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ходимлари бемор болажонимизни мултфильм қаҳрамонларидан иборат байрамона кайфият билан Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортидан тантанали кутиб олинди.

Назиржоннинг ҳозирги ҳолати анча яхши, кайфияти ҳам аъло даражада. Унинг ота-онаси давлатимиздан миннатдор.