Янгиликлар
calendar 02.01.2025 | 16:25
view 59
“Номукаммал остеогенез” касаллигини даволаш учун 70 дона “Fassier Duval” суюк ичи имплантлари туҳфа қилинди

Мамлакатимизда илк маротаба Болаларни қўллаб қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Номукаммал остеогенез” ташхисли болаларни даволаш мақсадида “Хрустал болалар” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

Бугун ушбу лойиҳа доирасида Республика болалар ортопедия марказига “Номукаммал остеогенез”  касаллигини даволаш жараёнида фойдаланиладиган 70 дона суяк ичи имплантлари ҳамда уларни жарроҳлик йўли билан ўрнатиш учун махсус жарроҳлик асбоб-ускуналари туҳфа қилинди.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳозирги кунда “Номукаммал остеогенез”  касаллигини замонавий даволашнинг жарроҳлик (суяк қийшиқликни тўғирлаш) ва консерватив (суяк структурасини мустахкамлаш) усуллари мавжуд. Ўзбекистонда бундай даволаш усуллари аввал қўлланилмаганлиги сабабли, ота-оналар бемор фарзандларини оператив даволатиш учун Россия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Туркия каби давлатларга олиб боришларига тўғри келган. 

Болаларни қўллаб-қувватлаш Фонди Республика ортопедия маркази билан тузган шартномага кўра, эндиликда Ўзбекистонда илк бор “Fassier Duval” телескопик тузилмалар ҳамда фиксаторларни жарроҳлик йўли билан ўрнатиш учун махсус жарроҳлик асбоб-ускуналари ва суюк ичи имплантлари олиб келинди. Ва бу амалиётда 2023 йилдан бери қўлланилмоқда ва самарали натижа берди.

Ишонамизки, Янги йил арафасида Фонд томонидан тақдим этилган ушбу туҳфа ўз навбатини кутаётган қанчадан-қанча бемор болажонларнинг соғлом ҳаётга қайтишлари учун катта замин яратади.