Янгиликлар
calendar 23.12.2024 | 23:53
view 499
ОҚОЛТИНЛИК БАРЧИНОЙ КАСБИ ОРҚАЛИ ДАРОМАД ТОПА БОШЛАДИ

Аввал хабар қилганимиздек, "Моҳир қўллар" лойиҳаси Сирдарёлик ёшларнинг ҳаётида катта бурилиш ясади. Бугун улар ўз касбининг моҳир усталарига айланиб, оилалари учун даромад келтира бошладилар.

Навбатдаги манзилимиз Олтинкўл туманида яшовчи Қосимова Барчиной хонадонида бўлди. Барчинойни уйдан эмас, доимий иш устида топдик. 

Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан унга қандолатчилик асбоб-анжомлари тўплами ишлаб турган жойига олиб бориб топширилди. У бундан жуда мамнун. 

Албатта, бу каби лойиҳа давом этмоқда. Ҳали қанча ёшлар бизни кутмоқда. Бу сафарги манзилимиз Навоий вилоятидан бўлади.