Навбатдаги манзилимиз Гулистонлик Жўраева Орзугул хонадонида бўлди. Орзугул қўшимча дарс машғулотларида эканлиги сабабли бизни унинг онаси кутиб олди.
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан унга қандолатчилик асбоб-анжомлари тўплами топширилди. Бу эътибор ва рағбатдан мамнун бўлган
Орзугулнинг онаси Президентимизга, қолаверса Жамоат фондига чексиз миннатдорчилик билдирди.
Албатта, бу каби лойиҳа ҳали давом этмоқда. Табиийки, ёшларимиз бундай эътиборга муносиб бўлиб, юртимиз равнақига ўзи ҳиссаларини қўшадилар.