– Бу ерда гап, аввало, совға-саломда эмас. Асосийси берилаётган эътиборда. Шифохонадан туриб Қорбобо номига хат ёзган ҳар бир болажоннинг хоҳиш-истаклари ижобат қилинди. Янги йил байрами арафасида бу совғалар ўз эгалари етказилди. Биз бундай лойиҳаларни 2023 йилда ҳам давом эттирамиз, – дейди Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова.
Ушбу совға-саломлар учун бемор болажонларнинг ўзлари ва ота-оналари Жамоат фондига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.