Йиғилишда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар билан бирга камчиликлар ҳам санаб ўтилди.
«Бирламчи бўғинни маҳаллагача тушириш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни айрим ҳудуд раҳбарлари ҳалигача тўлиқ тушуниб етгани йўқ», — деди Президент.
Мисол учун, Бухорода – 51 та, Навоийда – 20 та, Жиззахда – 19 та маҳаллада шифокорлик пунктлари ташкил этиш якунига етмаган.
Оилавий поликлиникалардан 10 километр узоқликда жойлашган 272 та маҳаллада тиббиёт пунктларини ташкил қилиш, ҳатто келгуси йил режасига ҳам киритилмаган.