Янгиликлар
calendar 09.06.2026 | 17:25
view 250
“Соғлом келажак” – халқ саломатлиги ё‘лида халқаро ҳамкорлик самараси

👉Ўтган ҳафта Сурхондарё вилоятида ўтказилган “Соғлом келажак” аксияси юксак савияда ташкил этилиб, аҳоли учун катта имкониятлар яратди. Ушбу аксия нафақат профилактик тадбирлар, балки юқори малакали тиббий хизматлар билан ҳам аҳамият касб этди.

🇺🇿🇹🇷Хусусан, аксия доирасида Туркиянинг нуфузли клиникаларидан етакчи шифокорлар ташриф буюриб, мураккаб жарроҳлик амалиётларини муваффақиятли амалга оширдилар. Улар томонидан илғор тиббий технологиялар асосида ўтказилган операциялар кўплаб беморлар учун умид ва соғайиш имкониятини тақдим этди. Бундай халқаро ҳамкорлик эса маҳаллий тиббиёт соҳасининг ривожига ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

👉Шунингдек, аксия давомида бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳолига соғлом турмуш тарзини олиб бориш бўйича зарур тавсиялар берилди. Ёшлар ўртасида спорт ва соғлом ҳаётга қизиқишни оширишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам кенг ё‘лга қўйилди.

🔺Мазкур аксия жараёнлари Зўр ТВ телеканалининг “Бу кун” дастури орқали батафсил ёритилиб, унда амалга оширилган ишлар, шифокорлар фаолияти ҳамда беморларнинг самимий фикрлари кенг жамоатчиликка етказилди.

🔺“Соғлом келажак” аксияси бугунги кунда соғлом жамиятни барпо этиш ё‘лида муҳим қадам бўлиб, халқаро тажриба алмашинуви орқали янада самарали натижаларга эришилаётганини намоён этди.