Айни пайтда юртимизда меҳмон бўлиб турган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вакиллари юртимизда болалар онкологиясини эрта ташхислаш ва даволаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
📍 Жумладан, делегатсия а’золари “Узбекистан Аирпортс Cарго” логистика мажмуаси, Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ваксиналар омборига ташриф буюриб, онкологик дори воситаларини “совуқлик занжири” асосида сақлаш ва ташиш жараёнларини кўздан кечирдилар.
🏥 Шунингдек, халқаро экспертлар Болалар гематологияси, онкологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва “Таскин” болалар онкологик хосписида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, бемор болаларга кўрсатилаётган тиббий ва психологик хизматлар билан танишдилар.
👥 Экспертларга Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханова ҳамда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Б.Абдусаматова ҳамроҳлик қилди.