Янгиликлар
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЁЎЛИДА ЯНГИ ҚАДАМ
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Қувайтдаги нуфузли хайрия ташкилотларидан бири — “Балад Ал Кҳаир” раҳбарлари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
🌍 Ушбу учрашув доирасида:
— гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш
— болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар
— та’лим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
🏥 “Балад Ал Кҳаир” ташкилоти халқаро миқёсда фаолият юритиб, кам та’минланган аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга.
✨ Музокаралар доирасида хайрия лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.