Янгиликлар
calendar 22.12.2024 | 11:24
view 334
ХОРИЖДА ДАВОЛАНИШ УЧУН ФОНДГА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИ?

Ушбу саволга Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова жавоб беради:

Фонднинг ҳомийлик ёрдамини олиш учун фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар (Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган)лиги ҳақидаги маълумотнома
Тиббий, педагогик ва шифокорлар эксперт комиссиясининг тасдиқланган ва муҳрланган хулосаси
Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
Ота-онанинг паспорт нусхаси
Хорижга даволаниш учун ССВнинг бош мутахассиси хулосаси

Ҳужжатларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида www.bolalarfondi.uz электрон платформаси орқали ҳужжатлар қабул қилинади

Ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг, Фонднинг экспертлар гуруҳи ва Васийлик кенгаши аризани кўриб чиқади ва амалий ёрдам бериш бўйича хулоса беради.