Янгиликлар
calendar 10.06.2026 | 17:49
view 1003
ХОРИЖДА ДАВОЛАНИШ УЧУН ФОНДГА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ҚИЛИНАДИ?

Ушбу саволга Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ижрочи директори ўринбосари Барно Абдусаматова жавоб беради:

Фонднинг ҳомийлик ёрдамини олиш учун фуқаролар ариза билан мурожаат қилиб, унга қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

✔️Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар (Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган)лиги ҳақидаги маълумотнома
✔️Тиббий, педагогик ва шифокорлар эксперт комиссиясининг тасдиқланган ва муҳрланган хулосаси
✔️Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
✔️Ота-онанинг паспорт нусхаси
✔️Хорижга даволаниш учун ССВнинг бош мутахассиси хулосаси

💻Ҳужжатларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида www.bolalarfondi.uz электрон платформаси орқали ҳужжатлар қабул қилинади

📍Ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг, Фонднинг экспертлар гуруҳи ва Васийлик кенгаши аризани кўриб чиқади ва амалий ёрдам бериш бўйича хулоса беради.