Жажжи Шукронанинг ойиси сўзларига кўра, фарзандининг ҳозирги аҳволи қониқарли даражада. Барча диагностика-текширув натижалари ижобий чиққан. Турк шифокорлари туну кун Шукрона саломатлигини назорат қилиб турибди. Шу муносабат билан, у Президентимизга, қолаверса Жамоат фонди ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.
Янгиликлар
23.12.2024
|
09:58
555
ЖАЖЖИ ШУКРОНА ТУРКИЯДА ДАВОЛАНМОҚДА
Болаларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди молиявий кўмаги билан Навоий вилояти, Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаро Мафтуна Очилованинг 2023 йилда туғилган фарзанди Шукрона Алимжонова айни пайтда “Ўт йўллари атрезияси. Портал гипертензия. Цитопения” ташхиси асосида Туркиянинг “Medical Park” шифохонасида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун юборилган.