Анемия касаллиги турли сабабларга кўра ривожланади. Масалан, янги туғилган чақалоқларда анемия ҳомиладорлик давридаги муаммолар – онадаги юқумли касалликлар туфайли юзага келиши мумкин. Шунингдек, эрта туғилган болаларда ҳам бу хасталик кўп кузатилади.
❗️Тўғри овқатланмаслик билан организм етарли миқдорда темир ва унинг сўрилиши учун зарур бўлган C ва Б12 витаминларни ўзлаштира олмайди. Натижада камқонлик юзага келади.
🧾Анемияни олдини олиш учун қандай маҳсулотларни истемол қилиш керак❓
✅Гемоглобинни оширадиган маҳсулотлар:
🔸Темирга бой:
жигар, тухум, дуккаклилар, гўшт, балиқ, қуритилган мевалар, қўзиқорин, анор, лавлаги, ҳолва.
🔸Темир сўрилишига ёрдам берадиган ветаминларга - C, Б12 ва фолий кеслатасига бой маҳсулотлар истимол қилиш: апелсин, лимон, булғор қалампири, помидор, ловия, резавор мевалар, сабзи, карам, пишлоқ, жигар, тухум.